15:53 / 14.10.2016
7936

Тармоқ фойдаланувчилари Таиланднинг бўлажак қиролини Тиматига қиёслашмоқда

Фото: Reuters

Тармоқларда Пхумипон Адульядетдан сўнг тахтга ўтирувчи Таиланднинг 63 ёшли бўлажак қироли Маха Вачиралонгкорннинг устидан мазах қилишмоқда.

Фойдаланувчилар интернетда июль ойининг ўрталарида пайдо бўлган суратларни ёдга олишмоқда. Бу суратларда бўлажак қирол — ярим яланғоч ҳолатда, қўлларида эса пудел билан  — Мюнхен аэропортида «Боинг-737» трапидан тушиб келгани тасвирланганди.

«Пхумипон Адульядет ўлимидан сўнг унинг ўғли Маха Вачиралонгкорн Таиланд қиролига айланади. У майка ва қўлида пуделли мана шу йигит», — деди Twitter фойдаланувчиларидан бири.

Шунингдек, баъзилар тахт ворисининг кўплаб  татуировкалари борлиги туфайли уни россиялик бизнесмен ва рэп-хонанда Тиматига қиёслашмоқда.

«Таиланднинг янги қироли худди Тиматига ўхшайди», — дейди PutenRiot никли фойдаланувчи.

Top