Спорт | 08:44 / 13.09.2018
39787
2 дақиқада ўқилади

Қодиров Тимати ва Нурмагомедов можароси сабаб видеомурожаат билан чиқди

Фото: Видеодан кадр

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров видеомурожаат билан чиқди, унда у Black Star лейбли асосчиси Тимати ва MMA жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги можарога изоҳ берди. Видеоёзув Тиматининг инстаграмида эълон қилинган.

Ёзувда Қодиров «бемаънилик билан шуғулланмасликка» чақирган ҳамда биродар доғистонликлар бир-бирини хафа қилмаслиги кераклигини эслатиб ўтган.

«Биз ўзимизда тартиб ўрнатамиз - террорчилар ҳам, гастролчилар ҳам, бошқаси ҳам келмайди. Бизга меҳмонларнинг ташриф буюриши муҳим, Кавказни, туризмни ривожлантиришимиз керак. Шунинг учун, келинглар, дўст бўлиб яшаймиз», - дея маълум қилди Қодиров.

Шунингдек, Қодировнинг қўшимча қилишича, «Ҳабиб вазнини йўқотмоқда, у асабийлашмоқда. Шунинг учун уни тушунса бўлади». Видеога «Ким тушунмаган бўлса, ўша тушунади» ёзуви ҳам қўшимча қилинган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Black Star (@timatiofficial) on

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедовни танқид қилганлар «қутурган итлар» билан таққосланганди

Мавзуга оид