АПЛда амалдаги чемпион навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди
Англия премьер-лигасида 8-тур учрашувлари бошланди. Дастлабки ўйинда «Челси» ўтган мавсум чемпиони «Лестер»ни қабул қилди.
Антонио Конте шогирдлари бу учрашувни тўла устунлик билан ўтказди ва бу ҳисобда ҳам акс этди.
Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ташланган лондонликлар 7-дақиқада ҳисобни очди, гол муаллифи Диего Коста.
Биринчи бўлимнинг ўзида мезбонлар устунликни оширди, 33-дақиқада Азар ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлимда майдонга ташланган Виктор Мозес 80-дақиқада ўз номини таблога ёздирди - 3:0.
Бу ғалабадан кейин «Челси» турнир жадвалида ҳозирча 3-ўринга кўтарилди. Раньери шогирдлари эндиликда 8 турда 4та мағлубият, 2та дуранг ва 2та ғалаба қайд этган ҳолда 8 очко билан12-ўринда қолмоқда.
Челси – Лестер 3:0
Голлар: 1:0 – 7 Диего Коста, 2:0 – 33 Азар, 3:0 – 80 Мозес.
Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Айна, 82), Педро (Чалоба, 68), Канте, Азар (Лофтус-Чик, 82), Диего Коста.
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Эрнандес, Хут, Олбрайтон (Кинг, 74), Дринкуотер, Амарти, Шлупп (Марез, 67), Муса (Слимани, 67), Варди.
Огоҳлантиришлар: Хут (27), Аспиликуэта (51).
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
10:26 / 02.09.2024
Мбаппе «Реал»да илк голларини урди, «Ливерпул» «МЮ»ни яксон этди
13:53 / 29.08.2024
Палмердан Мейнугача: АПЛ клубларининг «жавоҳирлар»и
12:25 / 19.08.2024