Жаҳон | 09:10 / 15.10.2016
5899
1 дақиқада ўқилади

Варшавадаги турар жой биносида портлаш содир этилди

Фото: ukrainnews

Варшавадаги турар жой биносида қўлбола бомба портлади. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда рус ОАВ хабар бермоқда. 

Портлаш Варшаванинг шимолидаги Таргувек ҳудудида юз берди, деб хабар бермоқда Польша телевидениеси. Портловчи қурилма термосга жойланиб, бинонинг 3-қаватидаги квартиралардан бирининг ташқари эшиги олдига қўйиб кетилган бўлган.  

Варшава полицияси вакили Мариуш Мрозек портлаш теракт бўлмаганига ишончи комил эканлигини айтган. Телеканалнинг таъкидлашича, портлаш икки жиноий гуруҳ ўртасидаги низо сабабли амалга оширилган бўлиши мумкин.

Уйдан 100 га яқин одам эвакуация қилинган. Ҳозирда уй унда яшашга яроқлиликка текширилмоқда. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид