Жаҳон | 17:47 / 16.10.2016
5061
1 дақиқада ўқилади

Гаитида БМТ ходимлари гуманитар карвонни ҳимоя қилиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади

Фото: Reuters

Гаитида полициячилар ва БМТ ходимлари инсонпарварлик карвонига ҳужум қилган 100дан ортиқ кишини бартараф этиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар тарқатди.

Воқеа Ле-Ке шаҳрига БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг ташриф буюриши арафасида рўй берди. Котиб ўз ташрифи вақтида чиқиш қилиб бошқа мамлакатларни Гаити республикаси аҳолисига инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатишга чақирди.

«Биз Гаити халқининг сабрсизлик қилганини тўғри тушунамиз. Улар ёрдам кутишмоқда. Биз инсонпарварлик ёрдамлари имкон қадар тез етказилиши учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилмоқдамиз», — деган БМТ бош котиби.

Қайд этилишича, айни вақтда Гаитида 1,4 миллиондан ортиқ киши гуманитар ёрдамга муҳтож аҳволда қолмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид