Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда йил бошидан буён 2 мингдан ортиқ бола микроцефалия билан туғилди
Бразилияда йил бошидан бери 2 мингдан зиёд бола микроцефалия ташхиси билан туғилди, бу аёлларнинг ҳомиладорлик пайтида Зика безгагига чалинганлиги билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақида Жанубий Америка мамлакатининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Болаларнинг ривожланишдан ортда қолиш ҳолатлари билан туғилиши мамлакатнинг 26 штати ва пойтахт федерал округида аниқланган. Микроцефалия билан туғилган боалалар энг кўп Пернамбуко штатида қайд этилган.
Бир йил аввал Бразилия тиббиёт бошқармаси 9,8 минг микроцефалия ҳолати туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишган эди, кейинчалик улардан 4,7 минг нафари ўз тасдиғини топмади. Айнан Зика безгаги натижасида микроцефалия билан туғилган болалар сони ўшанда 386 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақида Telesur канали маълум қилганди.
Зика безгаги - маймунларнинг ўткир инфекцион касаллиги бўлиб, у инсонга чивинлар орқали ўтади. Вирус ҳомиладор аёллар учун жуда хавфли, чунки у боланинг микроцефалия (миянинг потенциал оғир шикастланиши) билан туғилишига сабаб бўлади.
Мавзуга оид
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026