Autoevolution хабарига кўра, машина фақат Бразилияда сотилади ва заводнинг ўзидан пўлат юкхона, трап ва ҳақиқий белкуракдан иборат экспедиция тўплами билан бирга етказиб берилади.

1

Махсус версия Triton ҳозирги авлодининг топ Katana комплектацияси асосида яратилган. Уни ташқи кўринишидан таниб олиш осон: кузови «Concrete Spot Gray» рангида, ғилдираклари, шноркели, туман чироқлари ва стикерларида «Sertões» тўқ сариқ рангли акцентлари бор, қисмлари қора рангга бўялган ва 18 дюймли Goodyear Wrangler Duratrac RT лой шиналари билан жиҳозланган.

3

Асосий фарқи декорида эмас, балки оғир йўлтанламас шароитлар учун тайёр тўпламда. Томига тирналишдан ҳимояловчи X-Liner қопламали, 50 кг юк кўтарадиган пўлат юкхона ўрнатилган. Унга белкурак, композит траплар маҳкамланган. Эълон қилинган сув кечиш чуқурлиги — 800 мм.

2

Двигател ўзгартирилмаган. Капот остида 205 от кучи ва 470 Н·м айлантирувчи лаҳзага эга 2,4 литрли битурбодизел двигател, 6 поғонали автомат узатмалар қутиси ва Super Select 4WD-II тўлиқ узатмалар тизими билан бирга ишлайди. Салонда офлайн навигацияли 9 дюймли мультимедиа, 360° камера, тўқ сариқ чокли чарм ва махсус Sertões белгичалари сақлаб қолинган. Пол гиламчалари резина — уларни шланг билан ювса бўлади.

Нархи — 339 990 Бразилия реали, яъни тахминан 66 минг доллар. Автомобиллар сони чекланган, компания уларнинг аниқ миқдорини ошкор қилмади.