Жамият | 08:51 / 19.10.2016
7220
2 дақиқада ўқилади

Икки эронлик АҚШ билан ҳамкорлик қилгани учун 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди

Фото: © CC0

Эрон миллатига мансуб америкалик тадбиркор Сиамак Намозий ва АҚШ ҳамда Эрон фуқароликларига эга бўлган унинг отаси, ЮНИСЕФнинг собиқ вакили Бакир Намозий АҚШ билан ҳамкорлик қилганлари учун Эронда 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилиндилар, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, Эроннинг нефтга бой бўлган Хузистон вилояти губернатори бўлган Бакир Намозий ва унинг ўғли "душман америка ҳукумати фойдасига айғоқчилик қилишда" айбландилар. Мутахассисларнинг фикрича, айғоқчиликка шубҳанинг пайдо бўлишига Сиамак Намозийнинг икки давлатни яқинлаштиришга қаратилган фаол ҳаракатлари сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳозирча АҚШ Давлат департаменти ҳам, айбланувчиларнинг тарафдорлари ҳам суд ҳукми юзасидан изоҳ беришмади. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, айғоқчиликда гумон қилинган, Эрон ва АҚШ фуқароликларига эга бўлган яна уч киши Эрондан 2015 йилда санкциялар бекор қилингандан бери ҳибсда ушлаб турилибди.  

Эрон кўп фуқароликни тан олмайди ва судланган фуқароларга консуллик ёрдамини тақдим қилишга тўсқинлик қилади.

Аввалроқ АҚШ америкалик маҳбусларни озод қилганлик учун Эроннинг икки банкидан санкцияларни олгани маълум қилинганди.

 

Мавзуга оид