Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламенти Конституциянинг асл нусхасини йўқотиб қўйди
Фото: kabar.kg
Қирғизистон парламенти мамлакат конституцияни ўзгартишга оид референдумни тайинлаш бўйича қонун лойиҳасини муҳокама қилаётган вақтда депутатлар бир жиҳатга эътибор қаратишган. Парламентарийларнинг айтишича, мамлакат Асосий қонунининг асл нусхаси йўқлиги аниқланган, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.
Сентябрь ойи охирида Қирғиз Республикаси парламенти мамлакат конституциясига ўзгартиш киритишга доир умумхалқ референдумини ўтказишни 2016 йил 4 декабрига белгилаган эди. Яъни референдумни маҳаллий сайловлар билан бир вақтда ўтказиш орқали 4 млн долларга яқин маблағни тежаш режалаштирилганди. Бироқ, 10 октябрь куни президент Атамбаев маҳаллий ҳокимият органларига сайловларни 11 декабрда ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Шу муносабат билан референдум муддатини ҳам кўчириш масаласи кун тартибига чиқди.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида "Ата-Мекен" социалистик партиянинг парламент фракцияси давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилиб, мамлакат Асосий қонунининг илк нусхасини кўрсатишни талаб қилган. Аммо, бугунги кунда адлия вазирлиги ҳамда президент девони ҳужжатнинг фақат нусхасига эга экани аниқланган.
"Ўзгартиш киритишдан аввал, унинг аслини топишимиз керак, акс ҳолда биз нимага ўзгартиш киритаётганимиз ноаниқ бўлиб қолади", — деган республика собиқ прокурори, депутат Аида Салянова. Социалистлар, шунингдек, Конституциянинг аслини топиш учун махсус комиссия тузишни ҳам таклиф қилишган.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026