Жаҳон | 18:58 / 20.10.2016
6508
2 дақиқада ўқилади

Испания ҳукумати Каталония корридаларни тақиқлашга ҳақсизлигини маълум қилди

Фото: © RIA

Испания конституциявий суди 20 октябрь куни Каталония ҳукумати ушбу мухтор ҳудудда корридалар ўтказишни тақиқлашга ҳеч қандай ҳаққи йўқлигини расмий маълум қилди. Унинг маълум қилишича, Каталония ҳукумати ушбу ўйинларни тартибга солиши мумкин холос. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

Суднинг фикрича, ушбу ҳуқуқ мухтор жамоатчилик зиммасига кирмайди, бу билан марказий ҳукумат шуғулланиши лозим.

Шунга мувофиқ, конституциявий суд 2010 йилнинг 28 июль куни Каталония парламенти томонидан қабул қилинган мухторият ҳудудида корридалар ўтказишни тақиқлаш борасидаги қонунни бекор қилди. Ушбу қонун 2012 йилнинг 1 январидан кучга кирган эди. 2012 йилнинг 28 октябрь куни Испаниядаги ҳукмрон Халқ партияси мазкур қонун юзасидан мамлакат конституциявий судига даъво киритган эди. Партиянинг фикрича, мазкур қонун “Конституциянинг бешта моддаси бузилишига” сабаб бўлади.

Саккиз нафар судья ёқлаб чиққан (уч нафари қарши чиққан) мазкур суд жараёнида Каталония ҳукумати корридаларни тамомила бекор қилиш эмас, аксинча, уни ўтказишни тартибга солиш ваколатига эга эканлиги айтилди.

 

Мавзуга оид