Спорт | 17:54 / 22.10.2016
8380
1 дақиқада ўқилади

Марчелло Липпи Хитой терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Фото: eurosport.com

Италиялик мутахассис Марчелло Липпи Хитой терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Tribuna.uz сайти хабар тарқатди.

Ҳозирча Липпининг Хитой терма жамоаси билан қанча муддатга мўжалланган шартнома тузганлиги маълум эмас. Бироқ италиялик 68 ёшли мураббий чин юртида йиллига 20 миллион евродан кўп маош олиши маълум бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Хитой терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистонга ютқазиб қўйганидан кейин Гао Хонгбо истеъфога чиққанди. Хитой терма жамоаси "А" гуруҳида ортда қолган 4 турдан кейин 1 очко билан охирги ўринда бормоқда. 

Марчелло Липпи бунгача 2012-2015 йилларда Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" жамоасида ишлаб, клуби 3 марта Хитой чемпионлигига ва бир марта Осиё чемпионлар лигаси (2012) ғолибига айлантирган.

Мавзуга оид