Вертолёт қаттиқ қўнишни амалга ошириши оқибатида ундаги 22 кишидан 19 нафари ҳалок бўлган. 3 нафар омон қолганлар оғир аҳволда шифохонага етказилганлар.
Ҳозирга келиб қидирув-қутқарув операцияси якун топган. "Воқеа жойида 19 киши жасади топилган. Вертолёт қулаган жойдан 3 киши шифохонага олиб кетилган", деб маълум қилинди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигида.
Терговчилар авиафалокатнинг учта асосий сабабини кўриб чиқишмоқда: парвоз қоидалари бузилиши, техника ишламай қолиши ва ноқулай об-ҳаво шароитлари.











