Жаҳон | 09:23 / 24.10.2016
7351
1 дақиқада ўқилади

Штайнмайер Сурия туфайли санкциялар киритишга қарши чиқди

Фото: RIA

Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги вазият туфайли Россияга нисбатан санкция қўллаш ғоясига қарши чиқди. Чунки, бу минтақадаги гуманитар фожиага барҳам бериш масаласини мураккаблаштиради. 

"Суриядаги гуманитар фожиани санкциялар билан ҳал этиб бўлмайди. Чунки, санкцияларнинг таъсири бирданига сезлмайди, шунга кўра у гуманитар йўлакни барпо этишга ёрдам бермайди. Аксинча, биз учун зарур бўлган музокаралар эшигини ёпиши мумкин", — деб баёнот берган Штайнмайер ARD телеканалига.

Унинг сўзларига кўра, Сурияда, айниқса Ҳалабда тинч аҳоли вакиллари учун нима қилиниши мумкинлигига эътибор қаратилиши лозим. Хусусан, дипломат гуманитар йўлакларни барпо этиш ва узоқ муддатга ўт очишни тўхтатиш зарурлигини бир неча марта таъкидлаган. 

 

Мавзуга оид