Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар: Ҳомиладор аёлларга автомобиль бошқариш тақиқланади
Ҳомиладор аёлларнинг автомобиль бошқариши қийин, чунки улар йўлдаги ҳаракатни яхши назорат қила олишмайди. Бу ҳақида немис олимларининг тадқиқотига таяниб, MailOnline нашри маълум қилди.
Тадқиқот давомида 30 нафар ҳомиладор ва яна 30 нафар ҳомиладор бўлмаётган аёлларга бир қатор вазифалар берилди ҳамда уларнинг бажарилиши жараёнида аёлларнинг тезлиги, ўзини тутиши кузатилди.
Натижалар аёллардаги ҳомиладорлик муддати қанча катта бўлса, улар эслаб қолиш, тез муносабат билдириш, лабиринтдан тўғри йўл топиш каби вазифаларни шунчалик яхши уддалай олмаганликларини кўрсатган. Бу бўлажак оналарда эстроген гармонининг ошиши билан изоҳланади, у йўналишни тўғри белгилашга жавоб берувчи мия қисмининг фаолиятига таъсир кўрсатади.
Олимлар ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёлларга автомобиль бошқарувини ишонмасликни тавсия қилишди.