Visual Capitalist Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти — OECD маълумотлари асосида мудофаа соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига энг кўп маблағ ажратаётган айрим давлатлар рейтингини тузди.
Рейтингда мамлакатларнинг абсолют харажатлари эмас, балки ҳар 1000 долларлик ялпи ички маҳсулотга тўғри келадиган бюджет ажратмалари ҳисобга олинган.
Маълумотлар OECD Economic Outlook ҳисоботининг 2026 йилги биринчи сонидан олинган. Рейтингда асосан 2024 йил кўрсаткичлари ёки 2026 йил август ҳолатига кўра мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотлардан фойдаланилган.
Рейтингнинг дастлабки бешлиги:
АҚШ — ҳар 1000 долларлик ЯИМга 3,64 доллар;
Жанубий Корея — 2,06 доллар;
Буюк Британия — 0,97 доллар;
Германия — 0,79 доллар;
Франция — 0,50 доллар.
АҚШ катта фарқ билан етакчи
АҚШ ҳар 1000 долларлик ЯИМ ҳисобидан мудофаа тадқиқотлари ва янги ҳарбий технологияларни ишлаб чиқишга 3,64 доллар ажратмоқда. Бу мамлакат ЯИМининг тахминан 0,364 фоизига тенг.
Америка кўрсаткичи иккинчи ўриндаги Жанубий Кореяникидан қарийб 1,8 баравар, учинчи ўриндаги Буюк Британияникидан эса 3,7 баравардан кўпроқ.
АҚШ абсолют кўрсаткич бўйича ҳам дунёда энг катта ҳарбий харажатларга эга давлат бўлиб қолмоқда. 2025 йилда мамлакатнинг умумий ҳарбий харажатлари 954 млрд долларни ташкил этган. Бу жаҳондаги барча ҳарбий харажатларнинг қарийб учдан бирига тенг.
АҚШ ҳарбий бюджетининг ЯИМдаги улуши 2025 йилда 2015–2022 йиллардаги ўртача йиллик кўрсаткичга нисбатан камайган.
Шунга қарамай, 2026 йил апрелида Доналд Трамп маъмурияти ҳузуридаги АҚШ ҳарбий идораси 2027 молия йили учун мудофаа бюджетини рекорд даражадаги 1,5 трлн долларга етказишни сўради. Бу 2026 йилги молиялаштириш даражасидан 42 фоиз кўп.
Жанубий Корея — ягона яқин рақобатчи

















