Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ҳиндистон бир парвознинг ўзида рекорд миқдорда сунъий йўлдошни фазога элтади
Ҳиндистон Фазо тадқиқотлари ташкилоти (ISRO) Ер орбитасига тижорий ракета парвозини амалга оширишига оид режаларини эълон қилди. Унга кўра, битта ракета ёрдамида 83та сунъий йўлдош орбитага чиқарилади, деб ёзмоқда India Today нашри.
Ташкилотнинг режалари амалга ошгудек бўлса, бу битта ракета учирилиши ёрдамида фазога олиб чиқилган сунъий йўлдошлар сони бўйича рекорд кўрсаткич бўлади.
Antrix Corporation (ISRO ташкилотининг тижорий компанияси) раҳбари Ракеш Сасибхушаннинг айтишича, 2017 йилда ушбу парвозни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Режага мувофиқ, PSLV (Polar Satellite Launch Vehicle) ракета ташувчиси бортига 81та хорижий ва иккита маҳаллий сунъий йўлдош жойланади. Уларнинг аксарияти, хорижий мамлакатларга тегишли 1 кгдан 10 кггача бўлган нанойўлдошлардир.
Сунъий йўлдошларнинг барчаси битта орбитага чиқарилади. Бунда, вазифанинг мураккаб жиҳати йўлдошлар орбитага чиқарилаётганда ракетани бир маромда ушлаб туришдан иборат бўлади.
Ушбу буюртмалар айнан қайси компанияларга тегишли эканига ойдинлик киритилмаган.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026