Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг саҳифалари пайдо бўлмоқда
Твиттер, фейсбук ва инстаграм ижтимоий тармоқлари, шунингдек, телеграм иловасида Ўзбекистон президентлиги сайловида номзод бўлмишларнинг саҳифалари очилмоқда.
Хусусан, бу борада «Миллий тикланиш» демократик партияси фаоллик кўрсатмоқда. Партия илгари сурган номзод Сарвар Отамуратов номидаги аккаунтлар твиттер, инстаграм ҳамда одноклассники ижтимоий тармоқларида очилган. Шунингдек, номзоднинг телеграмда ҳам канали мавжуд. Бу аккаунтлар ҳақиқийлиги ҳақидаги маълумот партия матбуот хизмати томонидан тасдиқланди.
Сарвар Отамуродовнинг твиттердаги саҳифаси:
Ўз навбатида, «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Наримон Умаровнинг саҳифаси фейсбук ижтимоий тармоғида юритилмоқда.
Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов ҳам твиттер ва фейсбук тармоқларида ўз саҳифаларига эга. Бу саҳифаларда сайловолди ташвиқоти жонли равишда ёритилиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:00 / 01.08.2017
Сарвар Отамуратов болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш вазифаси ҳақида гапирди
12:50 / 06.02.2017
Сарвар Отамуратов ва партия депутатлари Хоразм вилоятида аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишди
13:18 / 05.12.2016
Kun.uz экзит-полли: Сайт ўқувчилари кимга овоз берганини маълум қилди
16:12 / 23.11.2016