Kun.uz нашри ўз ўқувчилари орасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун кўрсатилган номзодларнинг қайси бирига овоз бергани борасида ўзига хос сўров ўтказди. Ушбу сўровномада жами 3514 нафар киши иштирок этди.
Шу соатгача олинган натижаларга кўра:
1. Шавкат Мирзиёевга -85.43 фоиз;
2. Сарвар Отамуратовга - 8.20 фоиз;
3. Наримон Умаровга - 3.30 фоиз;
4. Хатамжон Кетмоновга - 3.07 фоиз Kun.uz ўқувчиси овоз берган.
Эслатиб ўтамиз: Бўлиб ўтган сайловнинг расмий натижаси бугун, 5 декабрь куни соат 16:00да Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади ва сайтимиз орқали етказилади.










