Жамият | 18:39 / 03.11.2016
14942
1 дақиқада ўқилади

ЕИдаги энг криминал миллат номи айтилди

Фото: Express

Навбатдаги тадқиқотларга кўра, руминлар Европа Иттифоқ ҳудудидаги энг криминал миллатдир. Бу ҳақда Express.co хабар берган.

Хабар қилинишича, ЕИ давлатлари қамоқхоналаридаги маҳбуслар орасида Руминия фуқаролари нисбатан кўпчиликни ташкил қилади. Уларнинг Европадаги маҳбусларнинг умумий сонидаги улуши 34,2 фоизгача етади.

Таъкидланишича, Руминиянинг мамлакат чегараларидан ташқарида яшовчи фуқаролари орасида жиноятчилик даражаси мамлакат ичкарисида яшовчи руминлар билан солиштирганда 3 баробар кўпроқни ташкил қилади.

«Таълим даражаси пастлиги, ижтимоий аҳвол ёмонлиги ва Руминиядаги паст маошлар кўплаб фуқароларнинг хорижга меҳнат учун йўл олишига сабаб бўлади. Улар хорижда кўп ҳолларда жиноятчилик йўлига кириб кетишади», — дейилган тадқиқотда.

Европаликлар орасида жиноятчилик даражаси бўйича кейинги ўринларни поляклар, литваликлар ва болгарлар банд этишган.