“Ўзбекистон Кибер Футбол ўйинлари Ассоцияцияси” Нодавлат Нотижорат Ташкилоти расмий равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланди, деб ёзмоқда Championat.asia

Ўзбекистонда киберфутболга бўлган этибор ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда, Вазирлик томонидан кенг шароитлар яратилди.  Шулардан баьзиларини ҳавола этамиз. Энг асосий ёрқин маьлумотлар қўшимчалари  яқин кунлардаги “ПСФЛ”  лигасининг 1-мавсуми старти  олдидан ва Ассоциация очилишига бағишланган  матбуот анжуманида эълон қилиниши кўзда тутилган. Ушбу матбуот анжуманига барча журналистларни таклиф этилади.

Ташкилотнинг доимий асосда ишлайдиган раҳбар органи уч кишидан иборат бўлди: Раис (президент), раис ўринбосари (вице-президент) ва котиб. 
Ташкилот раиси (президент) этиб  Паттахов Азиз Еркинович, раис ўринбосари (вице-президент)  Алимаксумов Алихон Авасханович, котибликка Камолов Сирожиддин Жалолиддин ўғли сайландилар.

Яқиндагина Франция пойтахти Париж шаҳрида жаҳоннинг энг кучли 32 киберфутболчилари ўртасидаги ESWC 2016 турнирида илк бора қатнашган, биринчилардан расмий равишда ташкил этилган ташкилот «ЎЗБЕКИСТОН КИБЕР ФУТБОЛ ЎЙИНЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ» ўз фаолиятини бошлади.

Фото: Championat.asia


Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси»  уставига асосан қисқача маьлумотлар ва Ташкилот ўз мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширадиган ишлари билан танишинг:

“КИБЕР ФУТБОЛ” – интернет тармоғи орқали онлайн режимида “Компьютер”, “Play Station” 
Ва “X Box”ўйин қурилмалари орқали реал вақт шароитида ўйналадиган видео ўйиндир.

- “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ҳудудий, миллий ва халқаро спорт мусобақаларини ташкил этади ва ўтказади;
- Ташкилотнинг “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт мусобақаларини ташкил этиш, ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низомларни (регламентларни) ишлаб чиқади ва эга бўлади;
- Ўзбекистон Республикасида “КИБЕР ФУТБОЛ”ни ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширишга кўмаклашади;