«Барселона» Месси билан шартномани узайтира олмаслиги мумкин
«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу жамоа ҳужумчиси Лионель Месси билан янги шартнома имзолаш борасида юзага келган қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтди.
Месси билан шартнома 2018 йилгача тузилган ва агар бу шартнома узайтирилмаса, футболчи эркин агентга айланиши мумкин.
Айни вақтда Месси «Барселона»да йилига 48 миллион евро миқдорида маош олмоқда (Солиқлар қиймати чиқариб ташлангач 24 миллион евро).
УЕФА томонидан қўйилган молиявий фэйр-плей талабига кўра, клуб томонидан футболчиларга тўланадиган маблағ ишлаб топилган даромаднинг 65 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим ҳисобланади.
«Биз ҳар қанақасига ҳам янги шартнома имзолай олмаймиз. Чунки 65 фоизлик кўрсаткичдан бироз ошиб кетганмиз. Бизда чекланмаган ресурслар йўқ ва бу бизни хавотирга солмоқда.
Қачонки, тўланадиган маош қиймати жуда юқори бўлганда, бу клубнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади», деган Бартомеу As нашрига.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
12:52 / 27.10.2024