Top Gear кўрсатуви собиқ бошловчиларининг янги шоуси биринчи серияси 18 ноябрда Amazon Prime сервисида намойиш қилинади. Лойиҳа уч йилга мўлжалланган, бу вақт ичида 36 та, яъни ҳар ойда битта серия олиш режалаштирилган. Шоунинг олиниши учун 250 млн доллар сарфланади.

Янги шоунинг биринчи трейлери октябрда пайдо бўлганди. Ундан кўринишича, The Grand Tour кўрсатувида "Топ Гир"дан деярли барча нарсани кўриш мумкин: суперкарлар, Мэй устидан мазаҳ қилувчи Кларксон ва Хаммонд, снаряд отувчи танклар ва портловчи автомобиллар.