Технология | 16:41 / 17.11.2016
4930
2 дақиқада ўқилади

АҚШ гибрид ва электромобилларнинг шовқинсиз ҳаракатланишини тақиқлади

Электрли ва гибрид автомобилларнинг йўлларда ҳаракатланганда шовқин чиқармаслиги ҳам муаммога айланмоқда. Аслида, ҳаддан ортиқ шовқин бўлган шаҳар ва мегаполисларда бунинг нимаси ёмон?, деган савол пайдо бўлиши табиий. Бироқ, АҚШ Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий департаменти (NHTSA)нинг хабар қилишича, булар яқинлашиб келаётган электрокарни эшитмагани учун пиёдалар билан йўл-транспорт ҳодисаларини кўпайтириши мумкин. Кўриш қобилияти чекланганлар билан вазият янада оғирдир. 

Шу муносабат билан, департамент федерал хавфсизлик стандартига 141-сонли қўшимча киритди. Унга кўра, гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларига оддий автомобилларга хос шовқин чиқарадиган қурилма жойлаштиришлари талаб этилади. 

Шундай қилиб, 2018 йил 1 сентябрига қадар, барча янги ишлаб чиқилган гибрид ва электрокарларнинг ярми талабга мувофиқ жиҳозланиши керак. Ундан сўнгра, бир йил ичида ишлаб чиқарувчилар барча маҳсулотларини талабга мос равишда харидорларга етказиб беришлари лозим бўлади. 

Ҳисоб-китобларга кўра, янги чора йилига пиёдалар иштирокида содир бўладиган 2400га яқин автоҳалокатнинг олдини олиши мумкин.  

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид