Жамият | 16:29 / 18.11.2016
22716
2 дақиқада ўқилади

Соч тўкилишидан азият чекувчи беморларга ёрдам берувчи препарат номи маълум қилинди

Соч тўкилиши ёки илмий тилда айтганда, алопеция - бу инсоннинг турли сабабларга кўра соч толаларини йўқотиши. Баъзи ҳолларда бутун танадаги сочлар тўкила бошлайди, ҳатто қош ва киприкларгача. Албатта, алопеция ҳаётга хавф солувчи касаллик эмас, аммо эстетик нуқтаи назардан катта муаммо ҳисобланади (айниқса аёллар учун). 

LiveScience журнали хабарига кўра, Сан-Паулу (Бразилия) тадқиқотчилари авваллари ревматоид артритни даволаш учун қўлланган дори воситаси ёрдамида соч ўсиш жараёнини тиклашнинг уддасидан чиқишди. 

Илмий изланиш муаллифлари Альберт Эйнштейн номидаги шифохона ходимларидир. Тажрибада қўлланган препарат номи эса - «Тофацитиниб». Бу дори икки киши - бир аёл ва бир эркакнинг сочларини қайтаришга ёрдам берди. 

Тадқиқот давомида кўнгиллилар икки ой давомида ҳар куни ушбу препаратни қўллашган, шундан сўнг соч толаларининг қайта ўсиб чиқаётганини кўришган. Икки бемор ҳам тадқиқот якунидан кейин яна тўққиз ой назорат остида бўлган, муолажанинг ҳеч қандай салбий таъсирлари кузатилмаган. 

Мавзуга оид