Англия чемпионатининг 12-тур учрашувлари давом этмоқда.
Голларга кам бўлаётган турда «Саутҳемптон» майдонига сафар қилган турнир жадвали пешқадами «Ливерпуль» 1 очко билан қайтадиган бўлди. Ёмғир остида кечган учрашувда ҳисоб очилмади.
«Манчестер Сити» эса «Кристал Пэлас» майдонида охирги дақиқада урилган гол эвазига ғалаба қозонди - 1:2. Бу ўйинда мавсумдаги илк учрашувини ўтказган Яя Туре 2та гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Ўтган мавсум чемпиони «Лестер» эса «Уотфорд»га ютқазди - 1:2.
«Эвертон» аутсайдер «Суонси» билан учрашувда охирги дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди - 1:1.
«Сандерленд» ўзига келмоқда. Ўтган турда мавсумдаги илк ғалабасини нишонлаган Девид Мойес шогирдлари бу турда «Ҳалл»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Сток Сити» эса кутилмаганда ўз майдонида «Борнмут»дан енгилди - 0:1.
Бироздан кейин «Тоттенҳэм» – «Вест Ҳэм» учрашуви бошланади.
20-21 ноябрь кунлари «Мидлсбро» – «Челси» ҳамда «Вест Бромвич» – «Бёрнли» учрашувлари бўлиб ўтади.
Саутҳемптон – Ливерпуль 0:0
Саутҳемптон – Форстер, ван Дейк, Бертран, Соареш, Фонте, Буфаль (Лонг, 66), Дэвис, Редмонд, Ромеу, Хейбьерг, Остин.
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Матип, Клайн, Коутиньо, Вейналдум, Фирмино, Жан, Мане, Хендерсон, Милнер.
Огоҳлантиришлар: Соареш (61).
Кристал Пэлас – Манчестер Сити 1:2
Голлар: 0:1 – 39 Туре, 1:1 – 66 Уикхэм, 1:2 – 83 Туре.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Дэнн, Келли, Уорд, Томкинс, Кабай, Макартур, Панчон, Таунсенд (Уикхэм, 46), Заа, Бентеке.
Манчестер Сити – Браво, Компани (Сабалета, 37), Коларов, Санья, Отаменди, де Брюйне, Фернандиньо, Туре, Стерлинг, Нолито (Сильва, 67), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Отаменди (56), Нолито (62), Уикҳэм (78).
Сток Сити – Борнмут 0:1
Гол: 0:1 – 26 Аке.
Сток Сити – Грант, Шоукросс, Питерс, Бардсли (Жонсон, 57), Мартинс Инди, Шакири, Адам, Аллен, Арнаутович, Кркич (Уолтерс, 73), Бони (Крауч, 68).















