Спорт | 18:16 / 21.11.2016
8066
1 дақиқада ўқилади

Роналду «Спортинг»га қарши ўйин учун алоҳида оёқ кийим тайёрлатди

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ доирасида Португалиянинг «Спортинг» жамоасига қарши кечадиган учрашуви учун махсус бутса буюртма қилдирди.

Бу оёқ кийимида 06.08.03 рақамлари келтирилган. Бу сэр Алекс Фергюсон уни «Спортинг» жамоасида учратиб қолган кун ҳисобланади. Шу орқали футболчи ўзининг футболдаги фаолияти бошланган кунни эслайди.

2003 йилнинг 6 августида Криштианунинг ҳаёти ўзгарган, ўша куни лиссабонликлар жамоаси «Манчестер Юнайтед»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказганди. Унинг ўйиндаги ҳаракатларини кузатган Сэр Алекс тез орада уни ўзи билан Англияга олиб кетганди.

«Реал»нинг «Спортинг»га қарши учрашуви 22 ноябрь оқшомида Португалияда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид