Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стокгольмда Ибраҳимовичга ҳайкал ўрнатилади
Швеция футбол иттифоқи миллий терма жамоанинг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ҳайкали терма жамоа ўз ўйинларини ўтказадиган Стокгольм «Френдс-Арена» ўйингоҳи рўпарасига ўрнатилиши ҳақида маълум қилди.
Душанба куни «Манчестер Юнайтед» футболчиси бўлган бу футболчи кетма-кет ўнинчи марта шведларнинг «Олтин тўпи» мукофотини олди. Бу мукофот Швецияда йилнинг энг яхшиси бўлган футболчига берилади. Эндиликда Ибраҳимович ҳисобидаги бундай мукофотлар сони 11тага етди.
Ибраҳимович ўз ватанида илк марта 2005 йилда энг яхши футболчи сифатида тақдирланган эди. Кейинги йили «Арсенал»нинг собиқ футболчиси Фредрик Юнгберк бу совринга эга чиққан, шундан сўнг Ибраҳимович бу совринни ҳеч кимга бермай келмоқда.
Шу туфайли Швеция футбол иттифоқи мамлакат тарихидиги энг яхши футболчининг 2,7 метр баландликдаги ҳайкалини ўрнатишга қарор қилган.
Ибраҳимович Швеция терма жамоаси сафида 116 учрашувда майдонга тушиб, 62 гол урган.
Мавзуга оид
19:56 / 13.05.2025
Италиялик ижодкорнинг кўринмас ҳайкали 18 минг долларга сотилди
21:51 / 13.09.2024
Британияда Елизавета II нинг янги ҳайкали пайдо бўлди. У кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда
22:04 / 27.08.2024
Ҳиндистон миллий қаҳрамонининг 10 метрли ҳайкали қулаб тушди
09:36 / 10.05.2024