Спорт | 18:25 / 24.11.2016
11001
1 дақиқада ўқилади

Британиялик боксчи фаолиятидаги илк жангидан сўнг вафот этди

Фото: © EPA

Келиб чиқиши асли Польшадан бўлган британиялик боксчи Куба Мочик ҳаваскор рингдаги биринчи жангидан сўнг вафот этди. У олинган оғир бош мия жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган, деб хабар бермоқда Британиянинг Mirror газетаси.

Жанг шанба куни ўтказилди. Баҳснинг учинчи раундида Мочикнинг номи ошкор этилмаётган рақиби унга жуда кучли зарба берди. Шундан сўнг спортчи қайтиб ўрнидан тура олмаган. Боксчи тезлик билан касалхонага етказилди. Шифокорларнинг унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қилган ҳаракатлари самара бермади. Мочик хушига келмай, вафот этган.

Нашрнинг таъкидлашича, 22-ёшли боксчининг ўлимига мияга қон қуйилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Мавзуга оид