ЕЧЛ. Истанбулда 2005 йилги «триллер» такрорланди
Бундан 11 йил муқаддам Истанбулда кечган ЕЧЛ финали доирасидаги ўйинда «Милан» ва «Ливерпуль» жамоалари фантастик футбол намойиш этишганди. Футбол триллерига айланган ўйин сценарийсини унча-мунча Ҳолливуд фильмларида ҳам учратмайсиз.
Тақдир ҳазилини қарангки, 2016 йилга келиб Истанбулдаги учрашувда, финалда бўлмасада гуруҳ босқичидаги учрашувда худди шундай сценарий такрорланди. «Бенфика» биринчи бўлимда учта тўп киритиб, жамоаси ғалабаси учун жуда муҳим қадам ташалаганди. Бироқ иродали «Бешиктош» иккинчи бўлимда ўзига келди ва учта тўп фарқини йўққа чиқара олди. Афсуски гуруҳ босқичида қўшимча бўлимлар йўқ. Агар бўлганида биз ўша 2005 йилдаги триллер давомини кўрган бўлармидик...
Ушбу дуранг «Бешиктош» учун гуруҳ босқичидаги 4-дурангни қайд этди ва очколари сонини 7тага етказиб олди. «Бенфика» ҳисобида эса 8 очко мавжуд.
Чемпионлар лигаси
5-тур
Бешиктош (Туркия) – Бенфика (Португалия) 3:3 (0:3)
Голлар: 0:1 – 10 Гонсалу Гедеш, 0:2 – 25 Нелсон Семеду, 0:3 – 31 Фейса, 1:3 – 58 Тосун, 2:3 – 83, пенальти Куарежма, 3:3 – 89 Абубакар.
Бешиктош: Фабрисио, Тошич (Нукан, 60), Марсело, Бек, Адриано, Арслан (Инлер, 46), Хатчинсон, Озъякуп, Куарежма, Генюль (Тосун, 46), Абубакар.
Бенфика: Эдерсон, Луизао, Элизеу, Нелсон Семеду, Линделеф, Пицци, Фейса, Гонсалу Гедеш (Самарис, 75), Сальвио, Серви (Рафа Силва, 64), Митроглу (Хименес, 86).
Манба: tribuna.uz
Мавзуга оид
16:14 / 19.09.2024
ЕЧЛ эволюцияси — «митти юлдузлар» дунё футболини қай тариқа забт этгани ҳақида
14:32 / 17.09.2024
ЕЧЛда янги мавсум бошланмоқда. Қийин саволларга оддий жавоблар
17:23 / 29.08.2024
Янгича ЕЧЛ қандай бўлади — турнир янги формати ҳақида асосий маълумотлар
17:37 / 08.05.2024