Спорт | 16:03 / 24.11.2016
7986
1 дақиқада ўқилади

Испания прокуратураси Это'О учун 10 йиллик қамоқ жазоси сўрамоқда

Туркиянинг «Анталияспор» жамоаси ҳужумчиси Самюэль Это’О 2006-2009 йилларда «Барселона» сафида тўп сурган пайтларида тахминан 3,5 миллион евро миқдорида солиқларни тўламаганликда гумон қилинмоқда.

Испания прокуратураси мазкур айблов бўйича  иш очиб камерунлик футболчи 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши ва 14 миллион евро миқдорида жарима тўлашини талаб қилиб чиққан. Ҳужжатларда қайд қилинишича, Это’О имиж ҳуқуқини сотиш орқали топадиган пуллари учун солиқлардан қочиш мақсадида иккита компанияга (биттаси Испанияда, иккинчиси Венгрияда) муассислик қилган.

Ўша даврларда Puma африкалик футболчи учун йилига 1,5-3 миллион еврогача йиллик гонарар тўлаган. Это’О эса ноқонуний йўллар билан ушбу пулларнинг барчасини сақлаб қолган ва солиқларни тўламаган.

Мавзуга оид