Жамият | 16:07 / 29.11.2016
11713
1 дақиқада ўқилади

Давлат божхона қўмитаси “Божхона калькулятори” интерактив электрон хизматини тақдим қилди

Скриншот: customs.uz

Ўзбекистон Республикасига четдан олиб кириладиган товарларга ҳисобланадиган божхона тўловларининг миқдори ҳар бир ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисини қизиқтириши табиий.

Шу сабабли, тадбиркорларга қулайлик туғдириш мақсадида Давлат божхона қўмитаси “Божхона калькулятори” интерактив электрон хизматини тақдим қилади.

Мазкур хизматдан фойдаланиш орқали четдан олиб келиниши мўлжалланаётган товарлар бўйича тўланадиган божхона тўловларини олдиндан ҳисоблаб чиқариш имкониятига эга бўлинади.

Бунинг учун мазкур ахборот тизимига товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги (ТИФ ТН) кодини, товар ишлаб чиқарилган, жўнатилаётган ҳамда уни сотаётган давлатларни белгилаш, товар миқдори ва божхона қиймати ҳақида маълумотларни киритиш кифоя.

Товарнинг божхона қийматини белгилашда Давлат божхона қўмитаси веб-сайтининг “Очиқ маълумотлар” бўлимига жойлаштирилган Нарх маълумотлари бюллетенидан ҳам фойдаланиш мумкин.
 

Мавзуга оид