Бахт ҳар доим ҳамрохингиз бўлишини истайсизми? Унда Зиё нур сервис ўқув маркази сиз азизларга ана шундай имкониятни тақдим этади.
Зиё нур сервис ўқув марказида 15 хилдан ортиқ курслар мавжуд бўлиб, ўқитувчиларнинг ҳар бири олий маълумотли бўлишидан ташқари, ўз ишининг устаси ва тажрибали мутахассислардир.
Ушбу ўқув маркази айнан сиз истаётган билим ва ҳунарларни ўргатади. Зиё нур сервис ўқув марказига келган ҳар бир ўқувчи ўзи билан бир ва ундан ортиқ ўқувчи олиб келса 5% ли чегирмага эга бўлади.
Агарда ўқувчи ўқув дастурини яхши ўзлаштирмаса қўшимча дарслар мавжуд. Фақатгина Зиё нур сервис ўқув марказида парда курси бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар учун ўқиш дастури тугагандан сўнг, қўшимча тарзда 5 та дарс бепул тарзда ўтиб берилади. Барча курслар 2 соатдан бўлиб, ўқувчиларнинг кўпроқ вақти дарс жараёнида олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида амалиётга йўналтирилган.
Ўқишни тўлиқ битирган ўқувчиларга дипломлар тақдим этилади. Юқорида айтиб ўтганимиздек мазкур ўқув марказида 15 хилдан ортиқ курслар мавжуд, жумладан:
Комьпютер курси.
Ушбу курс 2 ойга мўлжалланган бўлиб сиз бу вақт давомида комьютер имкониятларидан фойдаланишни ўзлаштирибгина қолмай Оffice дастурлари: Word, Excel, Power Point, Outlook ва глобал тармоқ интернетни ўрганиш имкониятига эга бўласиз.
Бундан ташқари график программаларга фотошоп (1 ой) ва корел драв (1 ой) вақт ажратилган бўлиб бу дастурларда сиз расмлар билан ишлаш дизайнерлик чизмалар чизишни ўрганасиз.
Бухгалтерия курси
Ишларга талаб кучли бўлган бухгалтерия курси 3 ойлик дастур бўлиб сиз 2 ой давомида 0 дан балансгача бўлган ҳисоб китобларни ўрганасиз ва 3 ойда 1С программасини амалиёти билан тўлиқ ўрганасиз.
Тикувчилик курси
Фақат бизнинг ўзбек қизларимиз учун ярашадиган тикувчилик курси 4 ойлик дастур бўлиб андозалар олишдан бошлаб бичиш тикиш сирларигача тўлиқ ўргатилади. Ушбу курсга қўшимча тарзда 4 ой моделлаштириш курси ҳам мавжуд бўлиб, бу дастурда оқшом либослари яратиш, турли хил моделдаги кўйлаклар ўргатилади.


















