Олланд муҳим хабарни маълум қилди
Франция президенти Француа Олланд 2017 йилда иккинчи президентлик муддатига номзодини қўймаслигини ва давлат раҳбари лавозимини тарк этишини айтди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Франция президенти сайловлари 2017 йил баҳорида бўлиб ўтади.
"Мен президентликка номзод бўлмасликка қарор қилдим", деб айтган Олланд Елисей саройидан мурожаатида.
Олланд мурожаатида 2012 йилдаги сайлов олдидан берган ваъдаларини амалга ошириш учун барча ишни қилганини айтди. Бироқ, унинг айтишича, бу ваъдалардан баъзиларини амалга оширишда хатоликларга йўл қўйилган.
Олланднинг айтишича, унинг Социалистлар партиясидан сайловларга номзодининг қўйилиши қандай салбий оқибатга олиб келишини англайди.
Социалистлар партиясининг праймеризи 22 ва 29 январда ўтказилиши белгиланган. Охирги ойларда Олланднинг рейтинги рекорд даражада паст бўлмоқда.
Аввалроқ Олланд шов-шувли ишнинг фигурантига айланганди. Франция Миллий йиғилишининг "Республикачилар" мухолиф партияси депутати Эрик Сьотти Олландни "давлат сирини очиқча ва хавфли ошкор қилишда" айблаганди. Бу ҳолатнинг тергов қилинишига Париж прокуратураси жалб қилинган.
Франциядаги можаро август охирида Mond нашри журналистлари 2013 йилда Олланд билан суҳбатлардан биридан кейин уларнинг қўлига Суриядаги ҳарбий операциялар ҳақида махфий ҳужжатлар тушиб қолганини эслатиб ўтишгандан кейин авж олган.
Мавзуга оид
07:47 / 10.07.2019
Франциянинг собиқ президенти Олланд сўроққа чақиртирилди
14:54 / 11.04.2018
Олланд Трамп унга қандай илтимос билан чиққанини айтди
18:50 / 24.08.2017
Порошенко Жозеф Байден ва Франсуа Олландни орден билан тақдирлади
23:22 / 23.08.2017