Muller ҳақида гапириб беринг. Uzum Market'га киришдан олдин нима билан шуғуллангансиз ва брендингиз қандай пайдо бўлди?
Uzum Market'га чиқишдан олдин биз Россияда ўйинчоқларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланганмиз. Бизда Ozon ва Wildberries маркетплейслари билан ишлаш тажрибаси бор эди, шунинг учун онлайн савдонинг ўзига хос хусусиятларини яхши тушунардик. Ўзбекистонга кўчиб келганимиздан сўнг, тўпланган тажрибамиздан фойдаланиб, янги бизнес бошлашга қарор қилдик. Шундай қилиб, 2024 йил 23 февралда Muller компанияси пайдо бўлди.
Нима учун айнан қурилиш асбоблари танланди?
Йўналиш танлашни кўп жиҳатдан бизнинг ишбилармонлик алоқаларимиз белгилаб берди. Дўстимизнинг Хитойда қурилиш асбоблари ишлаб чиқарадиган заводи бор ва ўша пайтда у янги бозорларга чиқиш имкониятларини кўриб чиқаётган эди.
Биз буни истиқболли йўналиш деб билдик ва Uzum Market'дан асосий савдо майдони сифатида фойдаланиб, Ўзбекистон бозорида ўз брендимизни ривожлантиришга қарор қилдик.
Uzum Market'га чиқишдан аввал ундан нималарни кутган эдингиз? Нималар сиз тасаввур қилгандек бўлиб чиқмади?
Биз бошидaноқ муваффақиятга интилдик. Бизда аллақачон йирик бозорларда ишлаш тажрибаси бор эди, шунинг учун биз электрон тижоратнинг асосий тамойилларини тушунардик ва уларни янги бозорда қўллашни режалаштирган эдик.
Бироқ харид қилиш хулқ-атворидаги муҳим фарқни тезда аниқладик. Кузатувларимизга кўра, Россияда харидорлар кўпинча сифат учун бироз кўпроқ тўлашга тайёр, Ўзбекистонда эса нарх кўпинча товарни танлашда ҳал қилувчи омилга айланади.
Ассортимент ва нарх сиёсатини мослаштиришга мажбур бўлдик. Бу стартдаги асосий сабоқлардан бири бўлди.
Uzum Market'да Muller'нинг қайси товарлари энг кўп сотилган?

Ассортиментимизда сотув бўйича шубҳасиз етакчи — бу 399 та асбобдан иборат тўпламдир. У бренднинг энг муваффақиятли маҳсулотларидан бирига айланди.
Жамоангиз ҳақида гапириб беринг. Мажбуриятлар қандай тақсимланади?
Бизнинг олти кишидан иборат кичик жамоамиз бор: икки киши Хитойда ва тўрт киши Ўзбекистонда ишлайди.













