10:06 / 02.12.2016
11502

Том Круз иштирокидаги «Мумиё»нинг илк тизери эълон қилинди

Фото: Youtube/ComingSoon

YouTube тармоғида Том Круз иштирокида суратга олинган «Мумиё» блокбастерининг илк тизери пайдо бўлди.

Картинанинг бу галги бош қаҳрамони АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг аъзоси. У террорчилар гуруҳидан яшириниб, бункерга киради ва у ерда сирли мумиёга дуч келади.

Мумиё ролини Kingsman фильми юлдузи София Бутелла ижро этган.

Фильм 2017 йилнинг 8 июнь куни катта экранларга чиқади.

Top