Octobank III чорак якунларини сарҳисоб қилди: фойда 57,5 %га ўсди, янги рақамли тўловлар ва 16 хил валютада ҳисоб-китоблар йўлга қўйилди
|15:007906 мин
Реклама
2026 йилнинг III чорагида Octobank кредит маҳсулотлари қаторини кенгайтирди, интернет-эквайринг бўйича ҳамкорлар учун Apple Pay ва Google Pay тўловларини йўлга қўйди ҳамда корпоратив мижозларнинг халқаро ҳисоб-китоблар бўйича имкониятларини 16 та валютага оширди.
Фото: OctobankФото: Octobank
Молиявий ўсиш рақамларда
2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида Octobank фойдаси 266,36 млрд сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57,53% га кўп. 1 октябрь ҳолатига кўра, активлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 178,87 %га ошиб, 14,62 трлн сўмга етди.
Кредит портфели 104,56%га ошиб, 832,68 млрд сўмни, хусусий капитал 38,93%га ошиб, 1,30 трлн сўмни ташкил этди. Мажбуриятлар ҳажми 4,31 трлн сўмдан 13,32 трлн сўмгача ошди — ўсиш 209,21 %. Капитал рентабеллиги (ROE) 27,4%, устав капитали 500 млрд сўмни ташкил этди. Соф фоизли даромад 439,39 млрд сўмга етди, мижозлар базаси 3,66 млн кишидан ошди, ходимлар сони эса 487 кишини ташкил этди.
Мижозлар учун янги банк маҳсулотлари ва замонавий тўлов ечимлари
III чоракда Octobank учта кредит дастурини тақдим этди: уй-жой сотиб олиш учун «Ипотека», янги автомобиллар учун «Автокредит 1.0» ва ишлатилган автомобиллар учун «Автокредит 2.0» дастурлари.
орқали тўловларни қабул қилиш имконияти яратилди. Янги хизматни улаган биринчи йирик компаниялар Uzbekistan Airways ва Centrum Air бўлди: энди уларнинг йўловчилари авиачипталарни рақамли ҳамёнлар орқали тўлашлари мумкин. Карта маълумотларини ҳимоя қилиш учун токенизация технологияси қўлланади.
Корпоратив мижозлар учун 16 та валютада конверсия операциялари ва халқаро тўловларни амалга ошириш имкониятлари кенгайтирилди, жумладан: Хитой юани, Сингапур доллари, Швейцария франки, Польша злотийси, Чехия кронаси, Канада доллари, Мексика песоси, Австралия доллари ва Япония иенаси.
Шу билан бирга, Octobank маҳаллий ва хорижий молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириб, уларнинг хизматларини ривожлантириш учун инфратузилма тақдим этди.
Paynet, Mikrokreditbank, Asia Alliance Bank, BRB, Anorbank ва Тожикистон тараққиёт банки иловаларида халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти пайдо бўлди. Эндиликда ушбу иловалар орқали Туркия, Хитой, Тожикистон ва бошқа мамлакатларга пул юбориш мумкин.
Халқаро стандартлар ишонч ва хавфсизлик асоси сифатида
III чоракда банк тўлов карталари маълумотларини ҳимоя қилиш соҳасида PCI DSS v4.0.1 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини тасдиқлади, шунингдек, коррупцияга қарши бошқарув тизими соҳасида ISO 37001:2025халқаро сертификатини олди.
Бу ютуқлар Octobank’нинг шаффофлик, масъулият ва хавфсизлик тамойилларига асосланган молиявий институт сифатидаги мавқейини мустаҳкамлайди, мижозлар ва халқаро ҳамкорлар ишончини оширишга хизмат қилади.
Ушбу мукофот молия ташкилотларининг рақамли ечимлар, банк хизматлари ва ғазначилик операцияларини ривожлантиришдаги ютуқларини, шунингдек, молия соҳасининг бошқа йўналишларидаги натижаларини эътироф этади.
24–26 август кунлари Тошкентда бўлиб ўтган «Silk Road Finance & Technology Forum»да Octobank асосий ҳамкор сифатида иштирок этди. Банкнинг еттита департаменти вакиллари хорижий меҳмонларга эквайринг, Open Banking ва трансчегаравий тўловлар соҳасидаги ечимларни тақдим этдилар.
Хитойдаги CIFIT кўргазмасида Octobank халқаро молия институтлари билан вакиллик муносабатлари, халқаро ҳисоб-китоблар, ғазначилик операциялари ва савдони молиялаштириш масалалари бўйича музокаралар олиб борди. Ушбу йўналишлар трансчегаравий тўловлар учун каналларни ривожлантириш ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.
Octobank делегацияси 28 сентябрдан 1 октябргача Майамида бўлиб ўтган SIBOS 2026 кўргазмасида тўрт кун давомида 100 дан ортиқ ишбилармонлик учрашувларини ўтказди. Банк Ўзбекистон банк сектори вакиллари орасида ўз стендига эга ягона иштирокчига айланди.
Форум доирасида BNY, Raiffeisen Bank International, ICBC Standard Bank, China Construction Bank, Standard Chartered, Société Générale, Landesbank Baden-Württemberg, Citi Bank ва бошқалар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Муҳокамалар, шунингдек, вакиллик муносабатлари, валюта ва банклараро операциялар, савдони молиялаштириш ва тўлов ечимларини қамраб олди.
Банкнинг АҚШ бўйича халқаро дастури Нью-Йоркда давом этди. Банк ўзининг имкониятларини халқаро аудиторияга машҳур Times Square экранларида эълон қилди ва мегаполиснинг қоқ марказида жойлашган ушбу майдонда тақдим этилган Ўзбекистоннинг биринчи банкларидан бирига айланди.
Банк брендининг дунёнинг энг йирик компаниялари сафидан жой олиши унинг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш ҳамда глобал молия ҳамжамиятига очиқлигини намоён этишга қаратилган муҳим имиж қадами бўлди.
Ижтимоий масъулият: ёшлар билимига сармоя
III чоракда молиявий ва технологик ривожланиш билан бир қаторда, Octobank ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни қўллаб-қувватлашни давом эттирди.
Бутунжаҳон жамғармалар куни — 2026 доирасида Octobank Марказий банк билан ҳамкорликда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида молиявий саводхонлик бўйича очиқ дарслар ўтказди. Талабалар билан шахсий бюджетни бошқариш, харажатларни режалаштириш ва жамғармаларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
«Янги Ўзбекистон» университети кампусида «Кейс-клуб» ташкил этилган бўлиб, унда талабалар ўқув назариясидан реал вазифаларга ўтишлари ва мутахассислар билан мулоқот қилиш орқали банк фаолияти билан танишишлари мумкин.
Octobank учун ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш жамият ривожига узоқ муддатли ҳисса қўшишнинг муҳим йўналишларидан биридир.
Якунларни сарҳисоб қилар эканмиз, 2026 йилнинг III чораги Octobank учун муҳим босқич бўлиб, молиявий кўрсаткичларнинг ўсиши, банк маҳсулотлари ва тўлов инфратузилмасининг ривожланиши, энг муҳими, халқаро молия майдонидаги фаолликнинг кенгайиши билан белгиланди.