Ўзбекистон | 07:29 / 03.12.2016
4098
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти сайловларида деярли 118 минг киши муддатдан аввал овоз бериб бўлди

Ўзбекистон президенти сайловларида муддатдан аввал овоз берган Ўзбекистон фуқаролари сони 117902 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилди. 

Муддатдан аввал овоз бериш 9 кун мобайнида – 24 ноябрдан 2 декабргача ўтказилди. Сайлов 4 декабрда ўтказилади. Рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг сони 21 млн кишини ташкил қилмоқда. 

Мавзуга оид