Жаҳон | 09:00 / 06.12.2016
16970
4 дақиқада ўқилади

6 декабрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото:kun.uz

5 декабрь туни ва 6 декабрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ирина Роднина Ўзбекистондаги сайловларда ўзини тўлқинлантирган жиҳатларга тўхталди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг юртимиздаги миссияси матбуот марказида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистондаги президентлик сайловлари юксак савияда ўтгани, уларда демократик тамойилларга тўла амал қилинганини таъкидлаб ўтишди.

>>>  Батафсил 

Турк делегацияси: Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайловлари турк халқи учун ибратдир

Фото: «Туркистон-пресс»

«Marmara Group» стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди бош директори Аккан Сувер 5 декабрь куни ўзининг ўринбосари Шамиль Айру, Сайин Исмоил Сайфий, Меҳмет Сайфид Эрол ва Айрел хоним ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги матбуот марказига ташриф буюриб, сайловлар бўйича баёнот берди.

>>>  Батафсил 

ЕХҲТ: Ўзбекистондаги сайловлар кенг қамровли ислоҳотлар зарурлигини кўрсатди

Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайлови тизимли камчиликларни бартараф этиш учун кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилиши зарурлигини кўрсатган.

>>>  Батафсил 

Россия Думасидагилар Ўзбекистондаги сайлов натижаларига муносабат билдирмоқда

Россия давлат думаси делегацияси кузатувчиларига раҳбарлик қилган халқаро масалалар бўйича қўмита раҳбари Леонид Слуцкийнинг ҳисоблашича, Ўзбекистондаги президентлик сайловида Шавкат Мирзиёевнинг ғалабаси Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ҳамкорлик ва қалин қўшничилик руҳида сақланиб қолишини таъминлайди.

>>>  Батафсил 

Россия бош вазири Медведев Шавкат Мирзиёевни сайловлардаги ғалаба билан табриклади

Фото: © RIA

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг янги президенти этиб сайлангани билан табриклади.

>>>  Батафсил 

Украина бош штаби Россиянинг "барча томондан" ҳужум қилиши мумкинлигини айтди

Фото: Reuters

Муженконинг айтишича, Украина бош штабида ҳарбий характердаги бу хавфлар ҳақиқатан мавжуд дея баҳоланмоқда.

>>>  Батафсил 

АҚШда ҳиндулар норозилигидан кейин нефть қувури қурилиши тўхтатилди

Фото: AFP/Scanpix

АҚШ ҳукумати маҳаллий ҳиндуларнинг узоқ давом этган норозиликлари сабабли Шимолий Дакота штатидан ўтувчи нефть қувури қурилишини номаълум муддатга тўхтатди.

>>>  Батафсил 

Путин шахсий ҳаёти ҳақидаги саволга жавоб берди

Россия президенти Владимир Путин челябинсклик ишчилар билан учрашувида шахсий ҳаёти ва фаолиятидаги интилишлари ҳақидаги саволларга жавоб берди.

>>>  Батафсил 

Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтмоқда

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтади. Бугун у Тошкентда Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти ғалабасига ташкиллаштирилган байрам тадбирида иштирок этди.

>>> Батафсил 

Туркия разведка сунъий йўлдошини учирди

Туркиянинг разведка сунъий йўлдоши Göktürk-1 5 декабрда Француз Гвианасидаги Куру космодромидан орбитага учирилди.

>>>  Батафсил 

Чикагода енгилмас боксчини отиб кетишди

Фото: Getty Images

Америкалик ўрта вазн тоифасида енгилмас боксчи Эд Браун (20-0, 16 нокаут) Чикагода отиб кетилди.

>>> Батафсил 

Одил Аҳмедов юбилейини нишонламоқда

«Краснодар» ва Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов ўзига юбилейини нишонлайдиган бўлди.

>>>  Батафсил 

Япония чемпионатида илк ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлиши мумкин

Япониянинг «Жубило Ивата» клуби Қаршининг «Насаф» жамоаси вакили Фозил Мусаев билан музокаралар олиб бормоқда.

>>>  Батафсил

Мавзуга оид