03:32 / 08.12.2016
10664

ЕЧЛ. F гуруҳи. «Реал» сўнгги дақиқаларда 1-ўринни бой берди

Фото: Twitter/ChampionsLeague

Бу гуруҳда сўнгги тургача гуруҳда ким етакчи бўлиши ва қайси жамоа Европа Лигаси йўлланмасига эга чиқиши аниқланмай келаётганди. Сўнгги тур бу икки номга даъвогар иккала жамоа учун ҳам омадсиз якунланди.

«Реал» ўз уйида «Боруссия»ни қабул қилиб бир соатга яқин вақт ичида 2 тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Бироқ ғалаба ва 1-ўринни ушлаб қолиш Зидан жамоасига насиб қилмади. Аввалига Обамеянг Бенземанинг дублига жавоб берган бўлса, кейинроқ захирадан майдонга тушган Марко Ройс томонидан киритилган гол дортмундликларга муҳим очкони тақдим этди ва жамоа плей-оффга биринчи ўринни эгаллаб йўлланма оладиган бўлди.

Европа лигаси йўлланмасини эса кутилмаганда «Легия» жамоаси қўлга киритди. Ўз уйида «Спортинг»дан устун келган польшаликлар энди баҳорда Европанинг бошқа бир турнирида иштирокини давом эттиради.

F гуруҳи
Реал (Мадрид, Испания) – Боруссия Д (Германия) 2:2 (1:0)
Голлар:
1:0 – 28 Бензема, 2:0 – 53 Бензема, 2:1 – 60 Обамеянг, 2:2 – 88 Ройс.
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Кроос, 63), Каземиро, Хамес, Васкес, Бензема (Мората, 85), Роналду.
Боруссия Д: Вайденфеллер, Папастатопулос, Шмельцер, Пишчек, Бартра, Вайгль, Кастро (Роде, 80), Шюррле (Ройс, 61), Пулишич (Мор, 61), Обамеянг, Дембеле.
Огоҳлантиришлар: Модрич (38), Каземиро (69), Папастатопулос (71).

Легия (Польша) – Спортинг (Португалия) 1:0 (1:0)
Гол:
1:0 – 30 Гильерме.
Легия: Маляж, Жезничак, Глоушек, Берешиньски, Паздан, Мулен, Копчиньски, Оджиджа-Офоэ, Гильерме (Кухарчик, 62), Радович (Домбровски, 90), Прийович (Хямяляйнен, 86).
Спортинг: Руй Патрисиу, Коатес, Зегелар (Андре, 68), Паулу Оливейра (Эшгайю, 58), Рубен Семеду, Маркович (Руис, 59), Вильям Карвалью, Бруно Сезар, Адриен Силва, Желсон Мартинш, Дост.
Огоҳлантиришлар: Копчиньски (36), Адриен Силва (56), Жезничак (74), Оджиджа-Офоэ (75), Радович (79), Вильям Карвалью (81), Паздан (81).
Четлатиш: Вильям Карвалью (85).

 

 

Top