Спорт | 15:52 / 09.12.2016
13536
2 дақиқада ўқилади

Агент дунё футболидаги энг кўп маошни ким олишини айтди

Испаниянинг “Реал” футбол клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду 2015 йилда 227 миллион евро ишлаб топди. Унинг даромади ҳақидаги маълумотлар ўйинчининг агенти Жорже Мендеш компаниясининг расмий сайтида чоп этилган.

Аввалроқ, Германиянинг “Шпигель” нашри Роналду бир неча йил давомида Виргин оролларидаги офшор фирмалардан фойдалангани, уларнинг ёрдамида ўнлаб миллион евро маблағни солиқлардан яширгани ҳақида хабар берганди. Футболчи рекламадан топилган 75 миллион еврони фирма маълумотлари ёрдамида ўтказган бўлиши мумкин.

“Ушбу ҳужжат солиқ органлари Роналдунинг активлари ва даромадлари ҳақида барча маълумотга эга эканидан далолат беради, - дейилади хабарда. – Ўйинчи барча давлатлардаги профессионал фаолияти бошидан барча солиқ мажбуриятларидан хабардор бўлган. Унда ҳеч қачон солиқ идоралари билан муаммолар бўлмаган. Бу ҳолатда Роналду ва унинг вакиллари ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёр”.

Маълумотларга кўра, Роналдунинг эҳтимолий солиқ найрангларига нисбатан суриштирув жараёни ҳамон давом этмоқда.

Мавзуга оид