Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбул марказида портлаш юз берди
Истанбулнинг Бешиктош туманидаги Мачка боғи ёнида портлаш юз берди. Портлаш сабаб юзага келган ёнғинни ўт ўчириш ходимлари ўчиришмоқда. Бу ҳақда воқеа жойидан NTV телеканали маълум қилган.
Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу берган маълумотга кўра, портлаш оқибатида 20га яқин киши жароҳатланган. Улар орасида полиция ходимлари ҳам бор. Ҳозирда ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш миналаштирилган автомобиль ёрдамида амалга оширилган теракт сабабли юз берган бўлиши мумкин.
Туркия ОАВ хабарига кўра, портлаш Тошкент вақти билан 00.30да Мачка парки ва “Водафон Арена” стадиони олдида юз берган. Портлашни уюштирганлар ушбу ҳудудда жойлашган полиция участкасини нишонга олгани тахмин қилинмоқда.
Twitter’даги кўплаб фойдаланувчилар портлаш икки маротаба содир бўлганини ёзишмоқда.
Мавзуга оид
10:40 / 01.07.2026
Монакодаги портлаш бўйича терговда УХХ номи тилга олинди
09:25 / 30.06.2026
Монакодаги портлашда украиналик миллионер жабрланди
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026