Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентиналик оила ўз итини клонлаштирди
Ити ўлиб қолган аргентиналик оила ўз жониворларининг генидан нусха олиб қолиш мақсадида клонлаштириш технологиясидан фойдаланди. Бу ҳақда El Comercio портали хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, жараён нархи 60-100 минг доллар атрофида баҳоланган. Энтони лақабли ит қариликдан 17 ёшида ўлган. Мутахассислар итнинг терисидан намуна олишган, Буэнос-Айресда тўқималар кўпайтирилган, шундан сўнг Жанубий Кореядаги махсус лабораторияда улар орасидан клонлаштириш учун мос келадигани танлаб олинган.
Клонлаштириш жараёни тугагач, 13 июль куни кучук боласи дунёга келган. Жараённинг муваффақияти ҳақида эса 12 декабрь куни маълум қилинган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
18:49 / 06.05.2026
Круиз лайнерда тарқалган ҳантавирус. Нималар маълум?
16:10 / 27.04.2026