Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик ўз ҳовлисида йирик тимсоҳга дуч келди
АҚШнинг Флорида штати Апопка шаҳри фуқароси ўз уйи ёнидаги кичик кўлмакда йирик тимсоҳга дуч келди. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Луис Камачо уйи ҳовлисига почта қутисидан мактуб олиш мақсадида чиққан. Бироқ, оёқлари тагида нимадир ҳаракатланганини пайқаб қолиб, баланд овоздаги вишиллашни ҳам эшитган.
Аввалига у буни ер силкиниши деб ўйлади, бироқ кейинчалик ёмғир сувларига мўлжалланган канализация тармоғи ёнида беркинаётган судралиб юрувчи жониворни кўриб қолган.
“Вишиллаш товуши жуда ҳам баланд эди. Бор эътиборим унга қаратилди, - дея айтиб ўтди Камачо. – Тахминимча, аллигатор мени яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди”.
Мавзуга оид
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
08:56 / 18.05.2026
Politico: Трамп Гренландия билан алоҳида келишув тайёрламоқда
05:09 / 18.05.2026
АҚШда авиашоу вақтида икки қирувчи самолёт тўқнашиб, портлаб кетди
20:41 / 17.05.2026