Спорт | 04:11 / 19.12.2016
6497
1 дақиқада ўқилади

Арсен Венгер: Рақиб 2та голни ҳам офсайддан киритганда, мағлубиятни қабул қилиш қийин

Фото: Getty Images

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 17-туридаги "Манчестер Сити"га қарши кечган ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди. Учрашувда Мартин Аткинсон бош ҳакамлик қилди. 

"Менинг ҳафсалам пир бўлди. Рақиб 2та голни ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда урса, мағлубиятни қабул қилиш қийин. Мен нима ҳам қила олардим? Мен бу билан яшашга мажбурман, бироқ ҳакамлар бизнинг фойдамизга хатоларни камроқ қилишади. Улар профессионаллар, шундай экан биз ўз хатоларимиз ҳақида ўйлашимиз керак", – деди Венгер. 

Маълумот учун, "Арсенал" сафарда "Манчестер Сити"га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди. 

Мавзуга оид