Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Анқарадан Россиянинг Туркиядаги муассасалари хавфсизлиги учун кафолат кутмоқда
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилдики, Анқарадаги қотиллик воқеасидан кейин Туркиядаги россиялик дипломатларни эвакуация қилиш режалаштирилгани ҳақида эшитмаган.
«Бу саволни Ташқи ишлар вазирлигига бериш керак, мен бу ҳақида эшитмадим», — дея унинг сўзларини келтирган РИА «Новости».
Бундан ташқари, Песков қайд этиб ўтганки, Москва хориждаги дипломатик муассасалари ҳимояси учун барча зарур чораларни кўради. Шу билан бирга, Россия томони Анқара ўзининг дипломатик миссиялари хавфсизлигини учун кафолат беришини кутмоқда.
«Бизнинг чегаралардан ташқаридаги дипломатик миссияларимиз хавфсизлиги доимий равишда таъминлаб турилиши керак. Аммо ҳозир президент махсус хизматларга ва Ташқи ишлар вазирлигига бу қотилликдан кейин қўшимча чораларни кўриш бўйича кўрсатма берди», — деган Кремль вакили.
Бундан олдинроқ, Песков Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши Сурияда тинчликни ўрнатиш борасидаги ҳаракатларга қарши фитна бўлгани ҳақида айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
10:36 / 17.04.2026
Кремль ОАВга Боня мурожаати мавзусини кенгайтирмасликни буюрди
20:15 / 05.05.2023
Кремлга дрон ҳужуми ортида Украина турган бўлиши мумкин — манба
12:56 / 11.04.2023
ISW: Кремль Евгений Пригожинни обрўсизлантиришга ҳаракат қилмоқда
16:48 / 09.03.2023