Лукашенко: Европа минтақасини хавфсиз ҳудудга айлантиришимиз лозим
Белоруссия Европада ҳамкорликни фаоллаштириш тарафдори. Бу минтақадаги хавфсизликни таъминлашда жуда муҳим, дея маълум қилди республика президенти Александр Лукашенко Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент ассамблеяси ўринбосари Кент Харстед билан учрашуви чоғида.
"Бугун хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари ўзаро боғлиқ ҳолда жуда муҳимдир. Ҳамкорликсиз хавфсизлик бўлиши мумкин эмас", - дея таъкидлаб ўтган Лукашенко.
"Агарда биз ҳамкорлик қилмай, аввалгидек деворлар оша суҳбатлашсак - минтақада ҳеч қандай хавфсизлик бўлмайди", - деб ҳисоблайди президент. "Биз минтақамизни хавфсиз ҳудудга айлантиришимиз лозим", - деди Лукашенко.
Белоруссия раҳбарининг сўзларига кўра, Минск шаҳрида келаси йилнинг ёзида бўлиб ўтиши режалаштирилган ЕҲХТ Парламент ассамблеяси сессияси "минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлади".
Шунингдек, Лукашенконинг таъкидлашича, Белоруссия ЕҲХТнинг сайлов қонунчилигини яхшилаш бўйича фикрларига қулоқ тутишга тайёр.
Мавзуга оид
13:10 / 24.10.2024
Лукашенко Мария Колесниковани афв этиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр
19:19 / 23.10.2024
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
20:39 / 08.10.2024
Беларусда «давлат ҳокимиятини эгаллашга уринган» 22 нафар мухолифатчига жиноят иши қўзғатилди
21:50 / 04.10.2024