Спорт | 13:36 / 21.12.2016
4291
1 дақиқада ўқилади
44 ёшли Ягр NHL тарихида очколари бўйича иккинчи ўринга кўтарилиб олди
АҚШнинг «Florida Panters»нинг 44 ёшли ҳужумчиси Яромир Ягр 4:3 ҳисобида якунланган «Buffalo» қарши ўйин чоғида NHL доимий чемпионатлари давомида қўлга киритган очколари бўйича иккинчи ўринга кўтарилиб олди. У ўз натижаси бўйича канадалик Марк Мессьени қувиб етди.
«Florida Panters» чехиялик ҳужумчисининг уч марта аниқ шайба узатиши жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшган бўлса, ўзи ўйиннинг энг яхши юлдузи, деб топилди.
Шундай қилиб, Ягр ҳисобида 1887 очко (755 шайба киритган ва 1132 голли узатма) бор. NHL доимий чемпионатларида энг кўп балл тўплаган спортчи канадалик афсонавий хоккейчи Уэйн Гретцки ҳисобланади. У фаолияти давомида 2857 очко тўплай олган.