Жаҳон | 15:57 / 21.12.2016
10628
2 дақиқада ўқилади

Алмазбек Атамбаев Ҳиндистонда ўз орзуси ҳақида гапириб берди

Фото: 24.kg

«Менинг вазифам Қирғизистонда ишловчи ишбилармонлар ҳукумат ва президентга тобе бўлмаслиги учун меҳнат қилишдир», - дея айтиб ўтди Алмазбек Атамбаев Ҳиндистонга уюштирилган давлат ташрифи давомида ўтказилган бизнес-форумда чиқиш қилиб.
 
Президентнинг сўзларига кўра, унинг ўзи буни бошидан кечирган – унинг корхоналарини судлар ва “рейдерлик” орқали эгаллаб олишган.
 
«Мен икки бор бош вазир бўлдим - 2008 ва 2010-йилларда, узоқ вақт давомида мухолифатда эдим, бир неча суиқасдни бошдан ўтказдим ва ҳаттоки қамоқда ўтириб чиқдим. Мен ишбилармон эдим ва сиёсатга бекордан-бекорга келмадим. «Форум» компаниясини 1989 йилда ташкил этдим. Ўшанда мамлакатимиз Собиқ Иттифоқ таркибида эди ва мен бир неча йил ичида бойиб кетишга муваффақ бўлдим. Мен Москвада китоблар сотардим», - дея айтиб ўтди Алмазбек Атамбев ҳиндистонлик бизнесменларга.
 
Унинг қўшимча қилишича, ҳукуматга келган кишилар ишбилармонлардан қўрққан.

«Кимнидир қамашди, кимдир қутулиб қолди... Мен шу йиллар давомида қирғиз ишбилармони ўзини амалдорлар ёки куч тизимлари текширадиган ҳамда пора талаб қиладиган киши эмас, балки инсон сифатида ҳис қилишини орзу қилганман», - дея айтиб ўтди Алмазбек Атамбаев.
 
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Ҳиндистонга 18 декабрь куни давлат ташрифи билан келди. Унинг доирасида Ҳиндистон раҳбари Пранаб Кумир Мукержи ва бош вазир Нарендра Моди билан учрашувлар ўтказилди.
 

Мавзуга оид