4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу

Жаноби Олийлари!

Сиз, Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табрикларимни йўллашдан беҳад мамнунман.

Сизга шу муносабат билан ўз номимдан, Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги халқи ва ҳукумати номидан энг эзгу тилакларимни билдираман. Мамлакатларимиз ва халқларимизнинг умумий манфаати йўлида давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ислом ҳамжамиятига хизмат қилиш ва бутун дунёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга тайёр эканимизни тасдиқлайман.

Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, Ўзбекистон халқига улкан муваффақиятлар ва фаровонлик тилайман.

Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайн,

Иордания Подшоҳи

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу

Жаноби Олийлари!

Сизга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришганингиз муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларимни йўллаш менга беҳад мамнуният бағишлайди.

Сизга масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман, келажакда дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланишига умид қиламан.

Эзгу тилаклар билан,

Ҳожи Ҳассанал Болкияҳ,

Бруней Доруссалом Султони

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!