Биз ҳар сафар Янги йил арафасида такрор ва такрор бир хил муаммога дуч келамиз: Янги Йилда онамга нима ҳадя берсам экан? Албатта, совғанинг ёқимли ва фойдали бўлишини хоҳлаймиз, ахир оналаримиз, доимо бизлар ҳақимизда қайғуришади. Кўп ҳолларда, ўзларини ва ўз хоҳиш-истакларини ҳам унутишади. Шу боисдан ҳам биз бу масалани сиз учун ҳал этишга ҳаракат қилдик ҳамда ҳар бир онани хурсанд қила оладиган 10та совғани тайёрладик. 

1. Қаҳва тайёрлагич  ва қаҳва пиёлалари тўплами

Тасаввур қилинг, кун ташвишларини бир зумга унутиб, туркада янги дамланган қаҳвадан бир пиёла ичиб, яна ишларингизда давом этсангиз, қандай ёқимли-а! Бунинг янада ёқимли ва дидли жараёнга айланиши учун эса, биз сизга ажойиб турка ва қаҳва тўпламидан иборат совғани таклиф этамиз. Сиз Señor & Señorita дўконига ташриф буюриб, Туркиянинг Karaca, Hisar ва Korkmaz брендлари томонидан ишлаб чиқарилган сифатли турка ва қаҳва пиёлаларини харид қилишингиз мумкин. 

2. Ошхона жиҳозлари 

Ошхонага тегишли ёрқин тўпламлар онангизнинг барча оила аъзолари учун севимли таомларни тайёрлашдаги меҳнатини енгиллаштиради. Ахир, таомнинг мазали чиқишида уни тайёрлаш жараёнидаги кўтаринки кайфият муҳим ўрин тутиши сир эмас. Señor & Señorita дўконидаги қозонларнинг турли хил тўпламлари онангизни лол қолдириши аниқ. Биз эса, кириб келаётган Хўроз йилининг тимсоли сифатида янада ёрқинроқ намуналарига эътиборингизни қаратамиз. 

3. Дастурхон тўплами

Совға тўпламларининг яна бири  – бу нафис чинни тўпламидир. У, албатта, дўстона оилавий дастурхон атрофида байрамона кайфиятни ҳосил қилади. 

4. Уй учун атирлар

Аромадиффузорлар, аромачироқлар ва ёки ёқимли ҳидли шамлар – буларнинг бари оригинал ҳамда шахсий ҳадя турига киради. Бундай совға онангизнинг хурсандчилиги бутун йил давом этишини таъминлайди. 

5. Joseph Joseph контейнерлари

Кимдир бирмунча амалийроқ ҳадя қидираётган бўлса, бунинг учун ажойиб таклифимиз бор. Уларга Британиянинг Joseph Joseph компанияси томонидан ишлаб чиқилган саналар билан белгилаш мумкин бўлган идишларини таклиф қиламиз. Инновацион тизим маҳсулотлар сифатини назорат қилиш имконини беради. Бундай контейнерлар билан маҳсулотлар бузилиши ҳолларини кескин камайтира оласиз.